Ўзбекистон | 11:16 / 20.02.2023
7430
2 дақиқада ўқилади

Ҳукумат Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар қуради

Бунинг учун махсус давлат муассасаси ташкил этилади. Унга ер участкалари тўғридан тўғри ажратилади. Бу автотураргоҳлар профилини ўзгартирмаслик шарти билан тадбиркорларга берилади.

Фото: AP

Президент “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг махсус ташкил қилинадиган давлат муассасасига ер участкаларини тўғридан тўғри ажратган ҳолда Давлат бюджети ҳисобидан ёки давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрида кўп қаватли автотураргоҳларни қуриш ва уларни тайёр бизнес сифатида тадбиркорлик субъектларига автотураргоҳ профилини ўзгартирмаслик шарти билан сотиш амалиётини жорий этиш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда кўп қаватли автотураргоҳларни қуриш бўйича мазкур бандда назарда тутилган тартибни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Транспорт вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2023 йил якунига қадар Нукус шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар режалари ва уларни амалга ошириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқилишини таъминлайди.

Мавзуга оид