Фарғонада 11 трлн сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган
Халқаро пресс клубнинг Ўзбекистон президентининг Фарғона вилоятига ташрифига бағишланган сайёр сессиясида Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов пандемиянинг давлат-тадбиркор муносабатларига таъсири хусусида тўхталиб ўтди.
«Пандемия жуда ёмон. Лекин у давлат органлари раҳбарларига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, ҳокимликларга тадбиркорлар билан қандай ишлашни ўргатди. Тадбиркорнинг овозини, таклифини ҳар ерда эшитиш заруратини давр кўрсатди.
Шифокор касални даволагани билан ғурурланади. Ўқитувчи бир неча одамга таълим бергани билан ғурурланади. Тадбиркорнинг ғурури халққа манфаат келтириш, маҳсулот ишлаб чиқариш, муносиб иш билан таъминлаш билан белгиланади. Фарғона вилояти тадбиркорларида ҳам шундай ғурур бор», дея Адҳам Икромовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Сессия давомида маълум қилинишича, Фарғона вилоятининг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда аҳоли яшаш шароитини яхшилашга қаратилган 11 трлн сўм қийматга тенг бўлган 913та лойиҳа шакллантирилган.
Мавзуга оид
11:20
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
10:16 / 12.11.2024