Light | 08:34 / 28.01.2019
82697
2 дақиқада ўқилади

Юрак учун энг фойдали маҳсулотлар маълум қилинди 

Фото: Pinterest

Олимлар юрак фаолияти учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилишди. Бу борада 5 номдан иборат рўйхат Британия парҳезшунослик уюшмаси мутахассислари томонидан тузилди. Бу ҳақда Sunday Express нашри ёзди.

1-ўринни йирик тортилган ёрмалар – жигарранг гуруч, йирик тортилган ундан тайёрланган макаронлар, сули бўтқаси, жавдар нони ва олабута эгаллаган. Мутахассисларнинг фикрича, бундай озиқ-овқат юрак-томир касалликларидан ўлиш хавфини 9 фоизга камайтиради.

Кейинги ўринни дуккакли маҳсулотлар эгаллаган. Холестерин миқдорини 5 фоизга камайтириш учун улардан кунига 130 грамм истеъмол қилиш кифоя қилади. Дуккаклилар клетчаткага бой бўлиб, улар ҳазм қилиш вақтида ўзига хос “гел”га айланади. Бу “гел” холестерин билан таъсирлашиб, унинг организм томонидан ўзлаштирилишини камайтиради.

Фото: Getty Images

Юракнинг яхши ишлаши учун мева ва сабзавотлар ҳам зарур – улар қон босимини назорат қилишда ёрдам берувчи калийга бой.

5-ўринни эса балиқ эгаллаган – унда мавжуд бўлган ёғ кислоталари юракни мустаҳкамлаш учун фойдали. Бундан ташқари, балиқ калий, B6 ва B12 витаминларига бой. Мутахассисларнинг фикрича, балиқдан ҳафтасига 120 грамм истеъмол қилиш юрак хуружи хавфини 21 фоизга камайтиради.

Мавзуга оид