Ўзбекистон | 21:02 / 29.12.2025
10563
1 дақиқада ўқилади

Январ ойи пенсия тўловлари 5 январда банк карталарига юкланади

Пенсия жамғармаси январ ойи пенсия тўловлари муддати ҳақида хабар берди.

Фото: Kun.uz

31 декабр – 4 январ дам олиш кунлари сифатида белгилангани боис, пенсия тўловлари 5 январ куни банк карталарига юкланади, деб хабар берди Пенсия жамғармаси.

«2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан Пенсия жамғармасининг 2026 йил учун ҳаражатлари тасдиқланганини инобатга олиб, январ ойи пластик карталари орқали олувчи фуқароларнинг пенсия тўловлари 5 январдан бошлаб юкланишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Шу билан бирга, нақд шаклда пенсия олувчиларга Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан 27 январгача график асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали ёки фуқароларнинг яшаш манзилига етказиб берилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид