Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган пенсионерлар сони маълум қилинди
100 ёшдан ошган пенсионерлар сони бўйича Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари етакчи.
Пенсия жамғармасига кўра, 2025 йил 1 декабрь ҳолатига, нафақа олаётган 100 ёш ва ундан ошган фуқаролар сони 461 нафарни ташкил этмоқда.
Улардан 131 нафари (28,5%) — эркаклар, 330 нафари (71,5%) — аёллардир.
Ҳудудлар кесимида 100 ёшдан ошган энг кўп пенсионерлар сони Қашқадарё (73 нафар), Сурхондарё (69 нафар), Тошкент ва Фарғона вилоятлари (41 нафардан), энг кам пенсионерлар эса Қорақалпоғистон Республикаси (17 нафар), Сирдарё (13 нафар) ва Навоий (11 нафар) вилоятларига тўғри келади.

Мавзуга оид
15:21 / 14.02.2026
“Пенсиянгиз кейинги ойдан оширилади” – бу ёлғон!
12:04 / 21.01.2026
Пенсияни нақд шаклга ўтказиш осонлашди
18:49 / 05.01.2026
Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсияни олиши аниқланди
21:02 / 29.12.2025