АКТ вазири: уч йилда 191 та ихтисослаштирилган АКТ мактаблари очилади
Бугун, 13 февраль куни пойтахтдаги IT Park'да ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов соҳа ташкилотларида фаолият юритаётган ҳамда ихтисослаштирилган ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Очиқ мулоқотда вазирлик олдида турган долзарб вазифалар ва режалар ҳақида сўз борди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги мувофиқ 2020 йилда 14 та ихтисослаштирилган таянч мактаблари ташкил этилди ва жиҳозланди. Ушбу вазифаларни амалга оширишда соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳомий сифатида бириктирилди ва 10 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ажратилди.
Шунингдек, 2021 йилда – 82 та, 2022 йилда – 64 та ва 2023 йилда – 45 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Матбуот хизмати
Мавзуга оид
14:00 / 08.09.2024
ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади
13:10 / 07.02.2024
Шуҳрат Содиқов бош вазир котибияти раҳбари этиб тайинланди
13:30 / 02.01.2024
Ўзбекистон IT соҳасининг бозор ҳажми миллиард долларга яқинлашмоқда
16:04 / 19.11.2023