Ўзбекистон | 17:07 / 15.06.2022
10840
2 дақиқада ўқилади

Профессионал таълимдаги педагог ва усталар ойлиги ўрта мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилади 

Президент раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитишни такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, мутасаддиларга профессионал таълим педагог ва усталари учун муносиб шароит қилиб бериш, улар касбий маҳоратини ошириб борадиган тизим яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

“Очиқ айтиш керак, 2 миллион сўм ойлик олаётган техникум ёки касб-ҳунар мактаби муаллимларидан камида 5 миллион сўм иш ҳақи оладиган мутахассислар тайёрлаб беришни талаб қиляпмиз”, деди президент.

Келгуси йил 1 январдан:

  • профессионал таълимдаги педагог ва усталар ойлиги ўрта мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилади;
  • ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилади;
  • эришган натижасига қараб, фидойи ва ташаббускор педагог кадрлар ойлигига 50 фоизгача устама тўлаш жорий этилади.

Келгуси йилда бунинг учун бюджетдан қўшимча 150 млрд сўм ажратилади. Шу билан бирга, профессионал таълим муассасалари педагоглари малакасини оширишда янги тизим яратилади.

Университетлар ҳузуридаги малака ошириш факультетлари ўрнига ҳар бир вилоятда Профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид