Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда болакайни юқори қаватдан йиқилишдан қутқариб қолган муҳожир Макрон билан учрашади (видео)
Франция президенти Эммануэль Макрон Парижда бир болакайни кўп қаватли уйдан йиқилишдан қутқариб қолган малилик муҳожир билан учрашади. Бу ҳақда “Франс Пресс” ахборот агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, учрашув 28 май куни маҳаллий вақт билан соат 09.50да бўлиб ўтади.
BFMTV телеканали маълумотларига кўра, воқеа 26 май куни кечки вақт юз берган. 4 ёшли бола 5-қаватдаги уйнинг балконидан осилиб қолган ва исталган вақт йиқилиб тушиши мумкин бўлган. Воқеа гувоҳи, малилик Мамуду Гассама саноқли сонияларда 5-қаватга тирмашиб чиқиб, болакайни қутқариб қолган.
“Бу жасур ва мард эркак ўз ҳаётини хавф остига қўйиб боланинг ҳаётини қутқариб қолди”, деб ёзган твиттерда Париж мэри Анн Идальго. Мэр ушбу эркак муҳожир эканлигини билгач, “Париж унинг Францияда қўним топишга уринишини қўллаб-қувватлашини” қўшимча қилган.
Мавзуга оид
14:52 / 19.02.2026
Париждаги сўл партия офиси портлаш таҳдидидан сўнг эвакуация қилинди
10:18 / 28.01.2026
Испания 500 минггача ноқонуний муҳожирни легаллаштиради
10:57 / 08.01.2026
Париж ва Амстердамда қор сабаб юзлаб авиарейслар бекор қилинди
13:33 / 05.01.2026