Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ишлаётган ўзбекистонлик йигит япон тили бўйича танловда ғолиб бўлди
Японияда ишлаётган ўзбекистонлик йигит япон тили бўйича нотиқлик танловида ғолиб бўлди.
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, Япония пойтахти Токио шаҳрида чет элликлар ўртасида анъанавий япон тили бўйича нотиқлик танлови ўтказилди.
Жанубий Корея, Таиланд, Америка Қўшма Штатлари, Хитой, Украина ва бошқа давлатлар вакиллари иштирок этган мазкур танловда 26 ёшли ўзбекистонлик Самандар Раббимов Ўзбекистон номидан қатнашиб, махсус совринни қўлга киритди.
Самандар Раббимов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали 2023 йилнинг июн ойида Японияга қурилиш соҳасида ишга жўнатилган.
Мавзуга оид
08:40 / 09.02.2026
Япония ҳукмрон партияси тарихий ғалабага эришди
22:40 / 08.02.2026
Япония бош вазирининг ҳукмрон блоки сайловда ғалаба қозонди
12:03 / 02.02.2026
Япония океан тубида нодир ер элементларини аниқлади
21:06 / 26.01.2026