Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизмати, Чегара қўшинлари ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қирғизистондан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга ноқонуний равишда олиб кирилган тахминан 1,1 миллиард сўмлик олтин қуймалари мусодара қилинди.
Фото: Давлат хавфсизлик хизмати
ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари Косонсой туманида ўтказган тезкор тадбир чоғида қимматбаҳо металл контрабандаси билан шуғулланган шахсларнинг ҳаракатларига чек қўйди.
Тезкор маълумотга кўра, Косонсой туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро тоғаси – 1988 йилда туғилган шахснинг кўрсатмасига асосан давлат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтган. У қўшни Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудудига тахминий қиймати 1,1 миллиард сўм бўлган, умумий оғирлиги 1 килограмм 168 граммни ташкил этувчи олтин қуймаси парчаларини олиб киргани аниқланган.
Ҳамкорликдаги тадбир давомида у ушбу олтинларни Косонсой туманида яшовчи бошқа бир қариндошига етказиб берган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, мазкур ҳаракатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари (контрабанда) ва 223-моддаси 2-қисми “б” банди (чегарани ноқонуний кесиб ўтиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
21:27 / 31.03.2026
Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин сотмаяпти
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
11:02 / 28.03.2026