Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда соф олтин, Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди
Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда қонунига хилоф равишда қуйма олтин ва кумуш савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда ноқонуний қимматбаҳо металл савдоси ҳолатлари фош этилди.
Хусусан, Наманган вилоятининг Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Н. ва М.М. бир дона соф қуйма олтинни фуқаро Г.Р.га 8 500 АҚШ доллари ва 420 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Экспертиза хулосасига кўра, мазкур қуйма 88,97 грамм оғирликда бўлиб, унинг таркибида 99,5 фоиз соф олтин мавжудлиги аниқланган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар С.М., Ф.М. ва бошқалар жами 11 дона бўлакдан иборат, умумий оғирлиги 11,5 килограмм бўлган кумушни фуқаро М.С.га 35 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
14:26 / 28.05.2026