Бош прокурор ва ички ишлар вазирининг ўринбосарлари сони яна биттага кўпайди
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Президент “Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан қуйидаги лавозимлар киритилди:
а) Бош прокуратура тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:
Бош прокурорнинг ўринбосари;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси;
б) экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш, минерал ўғитларнинг мақсадли ишлатилишини, пахта ва ғалла ҳосилини йиғиб олишда жамоат тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари.
Белгиланишича:
а) Бош прокуратуранинг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланади;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратураларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари аграр ва озиқ-овқат соҳаларини рнвожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари деб қайта номланиб, уларга қўшимча 145 та штат бирликлари ажратилади;
б) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосарининг бошқарма мақомига эга бўлган 12 нафар ходимдан иборат бошқарув аппарати ташкил этилади;
в) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосарига:
мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, вилоят ички ишлар бошқармалари (бош бошқармаси) бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари бўйсундирилади;
ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда тегишли соҳавий хизмат ходимларини (ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларидан ташқари) жалб этиш ваколати берилади;
г) Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг бир нафар ўринбосари ва вилоятлар бошқармаларининг бир нафардан алоҳида масъул ходимлари бош вазир ўринбосарига қишлоқ хўжалигида ерларнинг ҳолати, экинлар, сув ресурслари ҳақидаги ва бошқа маълумотларни ўзида жамлайдиган ахборот тизимини яратишда кўмаклашади;
д) янги киритилаётган Ўзбекистон бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва вилоят прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси ҳамда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари бош вазир ўринбосарига юклатилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашади;
е) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимини ва унинг бошқарув аппаратини киритиш Ички ишлар вазирлиги ходимларининг умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади;
ж) прокуратура органлари тузилмасига янги киритилаётган лавозимлар ва ажратилаётган қўшимча штат бирликлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимидаги 160 та штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
11:31 / 18.11.2024
Хитой Ўзбекистонда озиқ-овқат ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш масаласини кўриб чиқяпти
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
10:59 / 20.10.2024