Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистонда озиқ-овқат ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш масаласини кўриб чиқяпти
Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан "Бухорода бизнес қилинг" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Фото: "Дунё" АА
Иқтисодий тадбир Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг Dongguan Private Enterprise Investment Chamber of Commerce уюшмаси билан биргаликда ташкил этилди.
Уюшма раиси Чжан Жин маҳаллий корхоналар томонидан хориж давлатларда лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш борлигини, шу сабабли, Ўзбекистон инвестициялар киритиш учун жозибадор жой сифатида кўрилаётганини таъкидлади.
Хитой томони мамлакатда озиқ-овқат, ичимликлар, асбоб-ускуналар ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, АКТ ва туризм йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда Уюшмага аъзо корхоналар орасида тегишли тарғибот ишларини олиб боришга тайёрлигини билдирди.
Тадбир давомида, Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Ризо Асадов ва Пешку тумани ҳокими Ваҳобжон Қаҳҳоров томонидан ҳудуднинг салоҳияти, бизнес учун яратилган имкониятлар ҳамда истиқболли инвестициявий лойиҳалар тўғрисида тақдимот ўтказдилар.
Учрашув якунида Уюшма ва унга аъзо корхоналар вакилларидан иборат делегациянинг жорий йил декабр ойида Бухоро вилоятига бизнес миссиясини ташкил қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
07:44 / 03.03.2026
Made in China: Хитой импортига қарам давлатлар (харита)
15:28 / 02.03.2026
Январда ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларга ошди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
22:07 / 26.02.2026