Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадқиқотчилар гуруч илк бор қаерда етиштирилганини аниқлашди
Фото: Getty Images
Инсонлар гуручни тахминан 9400 йил аввал етиштира бошлашган. Буни хитойлик олимлар мамлакат жанубидаги Чжэцзян вилоятида олиб борилган қазилма ишларида аниқлашди. Улар бу ерда экилган шолининг қадимги намуналарини топишган. Топилма ҳақида батафсил маълумот Proceedings of the National Academy of Sciences журналида эълон қилинди.
Ишлар археологлар бундан аввал ҳам қадимий артефактларни, масалан лойдан ясалган буюмларни топишган ҳудудларда олиб борилди. У ерда тадқиқотчилар бир неча ёмон даражада сақланиб қолинган шоли пояси ва жуда катта ҳажмдаги фитолитлар – баъзи бир ўсимликлар зараркунандалардан ҳимоя мақсадида ишлатувчи кремний зарраларини аниқлашди. Фитолитларнинг деярли барчаси букилган ҳолда бўлган, бу эса “маҳаллийлаштирилган” шолига хосдир. Шолининг ёши фитолитларни таҳлил қилиш ёрдамида аниқланди.
Ҳозирча бу кишиларнинг гуруч етиштирганига энг қадимий далилдир. Хитойнинг айнан шу ҳудудида инсонлар биринчи бор гуруч етиштирган бўлиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026