Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техникумларда дуал таълимда ўқиётган ўқувчиларга стипендия тўлаш йўлга қўйилади
Ҳар бир ўқувчига фанларни ўзлаштиришидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида стипендия тўланиши кўзда тутилмоқда.
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Бунда ҳар бир ўқувчига фанларни ўзлаштиришидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида, фанларни ўзлаштириш кўрсаткичлари 85 фоиздан юқори ҳамда касблар бўйича республика ва хорижий танловлар ғолиби бўлган ўқувчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида стипендия тўланиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, техникумларда халқаро таълим асосида кадрлар тайёрлаш кенгайтирилади.
Хусусан, Ўзбекистон – Хитой устахоналари ташкил этиладиган техникумлар рўйхатини шакллантирилади ҳамда белгиланган техникумларда Хитой томони билан устахоналарни ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилади. Музокаралар натижаларига кўра Ўзбекистондаги 20 та техникумда Ўзбекистон–Хитой устахоналари ташкил этилади.
Шунингдек, Германия, Швейцария, Хитой, Корея ва Буюк Британия каби давлатларнинг халқаро таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган техникумлар рўйхати шакллантирилади.
Халқаро таълим дастурлари асосида 8 минг нафар ўқувчини қамраб олиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:43 / 17.02.2026
Техникумларда стипендия тўлаш амалиёти жорий этилади
15:42 / 19.01.2026
Техникумларда дуал таълим олувчи ўқувчиларга стипендия жорий этилиши мумкин
18:57 / 10.10.2025
Талабаларнинг стипендиялари ҳафта якунигача тўлаб берилади – вазирлик
14:23 / 13.09.2025