Маҳаллий экспортчиларнинг айрим харажатлари давлат бюджетидан қоплаб берилади
Экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги айрим харажатлари Экспортни ривожлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, экспортчи корхоналарнинг айрим харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалардан Экспортни ривожлантириш агентлигига ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилинади.
Киритилаётган ўзгаришларга кўра, экспортчи корхоналарнинг қуйидаги харажатлари компенсация қилиниши назарда тутилмоқда:
- Экспорт қилувчи ташкилотларга республикада ва хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазма, ярмаркаларида ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишдаги харажатлар;
- Экспорт қилувчиларнинг автомобил, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш, шунингдек, савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатлари;
- мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларини экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлари;
- маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб бериладиган бир ойлик қатъий миқдорлар:
Aввалроқ, «2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзолангани хабар қилинган эди. Қарорда «Ишлаб чиқарувчидан то истеъмолчига» тамойили асосида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида доимий фаолият юритувчи ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилиши ва экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 100 миллион доллар ажратилиши белгиланганди.
Мавзуга оид
09:40 / 22.11.2024
Октябрда Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин сотди
13:13 / 19.11.2024
Германия Ўзбекистонга 1 млрд евродан ортиқ қийматда маҳсулотлар экспорт қилди
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
12:50 / 04.11.2024