Трамп Исроил Эроннинг ядровий объектларига зарба бериши кераклигини айтди
АҚШ собиқ президенти сўзларига кўра, Эрон ҳукумати яратаётгани тахмин қилинаётган ядровий қурол «ҳозирда мавжуд энг катта хатар» ҳисобланади.
Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Исроил Эрон томонидан берилган ракета ҳужумларига жавобан Теҳрондаги ядровий объектларга ҳужум қилиши кераклигини маълум қилди.
Шимолий Каролинадаги сайловолди митингида чиқиш қилган сиёсатчи шу орқали Жо Байденнинг сўзларига муносабат билдирди — АҚШнинг амалдаги президенти Исроилнинг Эрондаги ядровий объектларга ҳужумига қарши.
«Унга бу борада савол беришганида [Эрон ядровий объектларига ҳужум бўйича] жавоб қуйидагича бўлиши керак эди: аввалига ядровий зарбани беринг, кейин эса қолган нарсадан ташвишланинг», — дейди Трамп.
Республикачининг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати яратаётгани тахмин қилинаётган ядровий қурол «ҳозирда мавжуд энг катта хатар» ҳисобланади. «Ахир бу сизлар зарба беришингиз керак бўлган нарса эмасми?» — дейди собиқ президент митинг иштирокчиларига юзланиб.
4 октябр куни АҚШ Давлат департаменти вакиллари CNN телеканалига Исроил ҳукумати Жо Байден администрациясига Эронга жавоб ҳужумини амалга оширишни кўриб чиқмаётгани бўйича кафолат бермаганини маълум қилди. АҚШ бу 7 октябр куни — ҲАМАСнинг Исроилга уюштирган ҳужумига бир йил тўлиши муносабати билан амалга оширилишидан хавотирда.
Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх 3 октябр, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Қўшма Штатлар ҳукумати Исроил билан Эроннинг йирик ракета ҳужумига эҳтимолий жавоб чораларини мувофиқлаштираётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:37
«Трамп ҳал қилиши мумкин». Зеленский 2025 йилдан умидлари ва иккинчи муддати эҳтимоли ҳақида гапирди
15:34
Эрон Саудия элчисини Эрон фуқаролари қатл этилгани муносабати билан ТИВга чақиртирди
20:52 / 02.01.2025
АҚШ ва Хитой можароси: Трамп даврида юз берадиган эҳтимоллар
16:39 / 02.01.2025