Жаҳон | 00:47
573
2 дақиқада ўқилади

Нетаняҳу Трампдан Эронга ҳужум қилмасликни сўраган – ОАВ

Икки давлат етакчилари 14 январда, АҚШ Эронга зарба бериши кутилаётган кунда телефон орқали мулоқот қилган.

Фото: AP

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эронга ҳужум қилмаслик тўғрисидаги қарорига Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг огоҳлантириши таъсир кўрсатган бўлиши мумкин, деб хабар берди Axios портали америкалик ва исроиллик мулозимларга таяниб.

"У Трампга Исроил Эроннинг эҳтимолий жавоб зарбасидан ўзини ҳимоя қилишга тайёр эмаслигини, бунинг устига, Исроилга Эрон ракеталарини тутиб қолиш учун ёрдам беришга минтақада АҚШ кучлари етарли эмаслигини айтган. Бундан ташқари, Нетаняҳу АҚШнинг ҳозирги режаси етарлича таъсирли эмаслигини ва керакли натижа бермаслигини билдирди, деди бош вазирнинг ёрдамчиси", - деб ёзади нашр. 

Икки давлат етакчилари 14 январда, АҚШ Эронга зарба бериши кутилаётган кунда телефон орқали мулоқот қилган. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Салмон ҳам Трампнинг Эрнга зарба беришига қаршилик билдирган, дейилади Axios хабарида.

"Ҳудудда ҳарбий техниканинг етарли эмаслиги, Исроил ва Саудия Арабистонининг огоҳлантиришлари ҳамда маслаҳатчиларнинг хавотирлари, эронликлар билан норасмий каналлар орқали махфий музокаралар натижасида Трамп ҳужум қилмасликка қарор қилган", - деб ёзади нашр.

Трамп Эрондаги норозилик намойишлари фонида мамлакатга қарши куч ишлатиши мумкинлигини айтганди. 

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид