Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Россия учун бензин захирасини яратаётганини рад этди
Қозоғистон Россия нефтни қайта ишлаш заводлари ишида учувчисиз учоқлар ҳужуми туфайли узилишлар юзага келган тақдирда, РФ учун 100 минг тонна бензин захирасини яратиши мумкин, деб хабар бермоқда Reuters. Қозоғистон энергетика вазирлиги бу маълумотни рад этди.
Фото: Igor Onuchin/imago images/ITAR-TASS
Қозоғистон Россия нефтни қайта ишлаш заводларида учувчисиз учоқлар ҳужуми туфайли тақчиллик юзага келган тақдирда Россия учун бензин захирасини яратмади. «Россия Федерацияси Энергетика вазирлигидан бундай сўров келиб тушгани йўқ», — дея 8 апрел, душанба куни Қозоғистон энергетика вазири маслаҳатчиси Шингис Илясовнинг сўзларидан иқтибос келтирган Orda.
Аввалроқ, Реутерс агентлиги учта манбага таяниб, Россия Қозоғистондан фавқулодда 100 минг тонна бензин захирасини яратиш ва Россия Федерациясига ёнилғи етказиб беришга тайёр туришни сўрагани ҳақида хабар берган эди. Шу тариқа, Россия расмийлари нефтни қайта ишлаш заводларига учувчисиз учоқлар ҳужумлар сони ортиб бораётганига реакция билдирган. Агентлик манбаларига кўра, 5 апрел ҳолатига кўра Қозоғистоннинг АИ-92 бензини ўз захираси 307,7 минг тоннани, АИ-95 захираси – 58 минг тоннани, дизел ёнилғиси захираси – 435,3 минг тоннани ташкил қилган.
1 март куни Россия ҳукумати бензин экспортини олти ойга тақиқлади. Аввалроқ Reuters агентлигининг таъкидлашича, феврал ойидан бошлаб Россия Федерацияси Беларусдан бензин импортини кескин оширган. DW ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланганидан бери Россия нефтни қайта ишлаш заводлари учувчисиз учоқлар томонидан тахминан 40 марта ҳужумга учраган.