Ўзбекистон | 07:21 / 20.08.2024
4997
2 дақиқада ўқилади

Бўш турган давлат кўчмас мулки объектлари хатловдан ўтказилади

Ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва ДХШ дастурларига киритилмаган уч ойдан ортиқ турган бўш бинолар балансда сақловчилар билан келишмаган ҳолда ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин. 

Фото: e-auksion.uz

“Бўш турган давлат кўчмас мулки объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади:

  • рroperty.davaktiv.uz АТга давлат ташкилотлари, шунингдек, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар томонидан киритилган давлат кўчмас мулки объектлари тўғрисида маълумотлар асосида Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан объект жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказиш;
  • бўш турган давлат кўчмас мулки объектлари (бўш бино) тўғрисидаги маълумотларни “Инвентаризация” мобил иловаси орқали “Давлат мулки” ахборот тизимига киритиш;
  • хатлов натижасида аниқланган бўш бинолар ҳисоби “Давлат мулки”АТда шакллантириш;
  • аниқланган бўш бинолардан самарали фойдаланиш мезонларини белгилаш.

Белгиланишича:

  • ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва давлат-хусусий шериклик дастурларига киритилмаган уч ойдан ортиқ турган бўш бинолар балансда сақловчилар билан келишмаган ҳолда ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин, бундан ҳарбий, махсус мақсадлардаги ҳамда давлат сири билан боғлиқ объектлар мустасно;
  • давлат ташкилотлари ҳамда давлат кўчмас мулки объектларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланаётган юридик шахсларнинг ходимлари маъмурий биноларда ходимларни жойлаштириш меъёрларига асосан жойлаштирилади, бундан ижтимоий соҳа ташкилотлари мустасно;
  • давлат кўчмас мулки объектларини текин фойдаланишга бериш бўйича шартномалар, шунингдек, шартномага киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар ва қўшимчалар, уни бекор қилиш фақатгина online-ijara.uz ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид