Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
Афғонистоннинг DABS давлат энергетика компанияси Ўзбекистон билан электр энергияси импорти бўйича келишув муддатини 2025 йил охиригача узайтирди.
Фото: AFP
Афғонистонни бошқараётган «Толибон» ҳукумати 2025 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон билан шартномалар имзолади.
Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) давлат энергетика компанияси 17 декабр куни Ўзбекистон билан электр энергияси импорти бўйича келишув муддатини 2025 йил охиригача узайтирганини эълон қилди. Битим Ўзбекистонда DABS бош директори Абдулборий Умар ва «Ўзэнергосотиш» АЖ бошқаруви раиси Жаҳонгир Обиджонов томонидан имзоланди.
Таъминотнинг ҳажми ва нархи, шунингдек, келишувнинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмади.
«Толибон» ноябр ойи охирида Тожикистон билан ва 7 декабр куни Туркманистон билан электр энергияси етказиб бериш бўйича келишиб олган эди.
Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, мамлакатнинг электр энергиясига бўлган талаби 1500 MWt'ни ташкил қилади. Шундан 720 MWt'га яқини импорт қилинса, қолгани мамлакатда ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
20:01 / 17.02.2026
Афғонистонга советлар босқинида Хитойнинг позицияси қандай эди?
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026