Ўзбекистон | 13:52 / 26.01.2026
1850
1 дақиқада ўқилади

2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган

2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони ўтган йилга нисбатан 2,2 баробарга ошган. Тижорат ташрифларида энг юқори кўрсаткич Афғонистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 446,8 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган. Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 247,8 минг нафарга, яъни 2,2 баробарга кўпайган.

Мамлакатлар кесимида тижорат мақсадида ташриф буюрганлар сони қуйидагича тақсимланган:

  • Афғонистон — 415 577 нафар;
  • Тожикистон — 17 962 нафар;
  • Туркманистон — 9 048 нафар;
  • Россия — 728 нафар;
  • Қозоғистон — 589 нафар;
  • Туркия — 587 нафар;
  • бошқа давлатлар — 2 355 нафар.

Маълумотларга кўра, 2025 йилда тижорат мақсадида келганлар умумий сонида Афғонистон фуқаролари улуши энг катта бўлиб, асосий оқим айнан ушбу мамлакат ҳиссасига тўғри келган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид