Ўзбекистон | 11:46 / 21.02.2023
7411
1 дақиқада ўқилади

Қишки қабулда магистратурага кирган хотин-қизларнинг ҳам контракти тўлаб берилади – вазирлик

Магистратура қишки қабулида ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Ижтимоий тармоқларда қишки қабулда магистратурага кирган хотин-қизларга контракт пулларини ўзлари тўлаши айтилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги муносабат билдириб, ҳолатга ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, президент фармони ва ҳукумат қарорига кўра, давлат ОТМнинг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланган. Бу тартиб магистратура қишки қабулида тўлов шартнома асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар учун ҳам бирдек амал қилади.

Шунингдек, вазирлик магистратурага тавсия этилганлардан юқоридаги имтиёздан фойдаланиш учун ОТМ раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишни сўраган.

Маълумот учун, хотин қизлар контактини тўлаш – белгиланган муддатга қадар ариза бермаганлар, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлар ва нодавлат ОТМ магистратураси учун татбиқ этилмайди.

Зуҳра Абдуҳалимова
Тайёрлаган Зуҳра Абдуҳалимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид