Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматлари билан боғлиқ судга берилган шикоятлар учун давлат божи 50 фоизга арзонлашди
Бугун, 17 март куни Ўзбекистон президенти «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади.
Қонунга кўра, эндиликда фуқаролар томонидан давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга аризалар (шикоятлар) берилган тақдирда, давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўланади.
Сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилганди.
Сенат давлат хизматларини кўрсатишда жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари суд тартибида ҳимоя қилинишини таъминлаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш зарурати юзага келаётганини қайд этганди. Қонун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари тез фурсатларда кўриб чиқилишини таъминлаши сенаторлар томонидан алоҳида таъкидланган.
Бунда, давлат божи ставкасининг қолган қисми белгиланган тартибда ишни кўриш натижаси билан ундирилади.
Мавзуга оид
18:44 / 01.04.2026
Судлардан норози эркак Олий суд қаршисидаги дарахтга чиқиб олди
09:58 / 01.04.2026
Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тартиби соддалаштирилади
12:03 / 24.03.2026
Италияда суд тизими ислоҳоти референдумда рад этилди
12:08 / 19.03.2026