Жамият | 14:10 / 13.05.2019
19375
13 дақиқада ўқилади

Coca-Cola тизими ҳақида барчаси: глобал ва маҳаллий даражада

«The Coca-Cola Company» (Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон) компаниясининг янги минтақавий директори жаноб Шадаб Ахмед Хон компаниянинг ҳудудлардаги стратегияси, фаолиятининг асосий тамойиллари, шунингдек, Ўзбекистондаги ривожланиш истиқболлари ҳақида айтиб ўтди.

Шадаб Аҳмед Хон ҳақида қисқача маълумот: Марказий Осиёда стратегиялар ишлаб чиқиш ва “Coca-Cola” Боттлерлари билан франчайзинг битимлари шартларини бажаришни назорат қилишга масъулдир. Ўзининг қарийб 20 йиллик фаолияти давомида жаноб Хон Ҳиндистон, Австралия, Шри-Ланка, Сингапур, Непал, Бутан ва Бангладешдаги стартапларда, шунингдек, телекоммуникация, қадоқланган озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар соҳасидаги кўп миллатли компанияларда ишлаган. Ўзбекистонга келгунга қадар у “Coca-Cola” компаниясининг Бангладешдаги бўлинмасини бошқарган. Унинг сўнгги ютуқлари орасида Дакка (Бангладеш) шаҳрига инвестиция киритишни қўллаб-қувватлаганини кўриш мумкин.«Coca-Cola» бу шаҳардаги янги ишлаб чиқариш объектларига деярли 130 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди ва бу эса 2015-2017 йилларда мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайишига ҳисса қўшди. Жаноб Хон “Coca-Cola” компаниясида  2007 йилдан бери фаолият олиб боради.

Қадрли жаноб Хон, сиз Тошкентга яқинда ташриф буюрдингиз. Биринчи таассуротларингиз қандай?

Ўзига хос магнитланган шаҳар. Менга кўп асрлик тарих ва турфа хил маданиятлар бирлашуви ёқади. Уйғунлик деярли ҳар бир нарсада мавжуд: таомларда, архитектурада, ҳаёт тарзида, модада... Ўзбекистон ва Тошкентнинг мана шу хусусиятлари мени янада кўпроқ илҳомлантирмоқда. Шаҳар шиддатли қайта тикланиш босқичини босиб ўтмоқда ва мен унинг яқин келажакда қанчалик замонавий бўлишини тасаввур қиляпман. Бироқ умид қиламанки, шу билан бирга у ўз тарихий жозибасини йўқотмайди.

Ўзингиз ҳақингизда бироз тўхталиб ўтсангиз.

Мен Ҳиндистонда, Бангалорда туғилганман. Мен оилада уч ака-ука орасида энг каттасиман. Осиё ва Австралия бўйлаб узоқ сафардан сўнг 2014 йилда мен «Coca-Cola Bangladesh»да янги лавозимга кўтарилдим ва шу ерда ўз муҳаббатим- Ноушинни учратдим. Мен рафиқам билан икки йилдан бери биргаман. У яқиндагина беш ойлик ўғлимиз билан Тошкентга кўчиб ўтди. Уларга ҳам бу шаҳар жуда ёқди.

Coca-Cola’даги ишингизда сизни нима кўпроқ ўзига тортади?

Бу -буюк мерос ва қарийб бир ярим асрлик тарихга эга компания. Шу билан бирга у жуда ҳам замонавий ва нафақат ўз саноатида «мода қонунчиси» саналади.Бизнинг бизнес динамикага бой, Coca-Cola компаниясида ишлашнинг энг асосий афзаллиги доимий ўсиш ва ривожланиш имконияти мавжудлигидадир. Ҳаттоки, 20 йиллик фаолиятдан сўнг ҳам сиз мунтазам равишда изланишда бўласиз ва қандайдир янгиликни ўрганасиз.

Ҳар бир компаниянинг ўзига хос иш хусусиятлари мавжуд. «The Coca-Cola Company»да қандай хусусиятлари бор?

Coca-Cola аслида дунёдаги энг йирик франчайзинг тизимга эга компаниялардан бири эканлигини ҳамма ҳам билмайди. Америка «The Coca-Cola Company»си савдо белгиларига эга ва бозорларда брендларнинг стратегик ривожланиши билан шуғулланади. Унинг ҳамкорлари-боттлерлар лицензия бўйича ишлайдиган завод эгалари ҳисобланади. Улар «TheCoca-ColaCompany»дан сотиб олинган сироплардан ичимлик ишлаб чиқаришади ва тарқатиш ҳамда савдони ривожлантиришга жавоб беришади. «The Coca-Cola Company»ўз ҳамкор-боттлерлари билан бирга «Coca-Cola» франчайзинг тизимини шакллантиради.

«Coca-Cola» тизими сайёрамиздаги энг йирик алкоголсиз ичимлик ишлаб чиқарувчи саналади ва икки давлатдан ташқари (Кубава Шимолий Корея) дунёнинг барча мамлакатларида фаолият олиб боради. Ҳар куни инсонлар компания ичимликларининг  1,9 миллиард қисмини истеъмол қилишади.

«The Coca-Cola Company»нинг брендларни тарғиб қилиш бўйича ҳаракатлари идишларни тўлдириш бўйича ҳамкорларимизсиз зое кетади. Дунёда 300га яқин боттлерлар мавжуд, деярли барчаси «The Coca-Cola Company»дан мустақил бўлган корхоналар бўлиб, ишлаб чиқаришдаги асосий улуш аксарияти фонд биржаларида рўйхатга олинган катта трансмиллий компанияларга тегишли.

Ҳамкор-боттлерларингиз ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз. Coca-Cola муваффақиятида уларнинг ҳиссаси қандай?

Биз франчайзинг тизим ҳисобланамиз. Бизнинг боттлерларимизга маълум географик ҳудудларда «The Coca-Cola Company» савдо белгиси билан маҳсулотларни идишларга тўлдириш ва сотишга рухсат берувчи мутлақ ҳуқуқ берилган. Шу тариқа, бизнинг компания самарадорлиги бизнинг боттлерлар билан муносабатларимиз мустаҳкамлигига боғлиқ бўлади. Франчайзинг муносабатларни бошқариш учун географик диққат марказга эга бўлиш керак. Шу сабабли бизнинг ташкилот биринчи навбатда географикдир.

Маҳаллий бозорларда рақобат кучайганлиги сабабли жаҳон бозорининг иш структураси жадал тарзда ўзгариб бормоқда, биз бир нарсани ёддан чиқармаслигимиз керак, бугунги кунда биринчи бўлиш умрбод етакчиликни кафолатламайди. Йирик бозорларда кўп йиллик иш натижасида юқори профессионал мутахассислик, шунингдек, тамойил ва қоидалар, стандарт ва қонунларга амал қилиш бизнинг маҳсулотни тўлдириш бўйича етакчи ҳамкорларимизни «The Coca-Cola System» тизимининг кучли двигателига айлантиради ва бизнинг компаниямиз билан боғлиқ тармоқлар учун  юқори стандартларни белгилайди ҳамда мамлакат иқтисодиётининг асосий кўрсаткичларини оширишга ёрдам беради. Биз мамлакатларда Coca-Cola тизимининг иқтисодий-ижтимоий таъсирини ўрганувчи тадқиқотлар ўтказамиз. Масалан, дунёдаги энг йирик боттлерлардан бири бўлган -«Coca-Cola Içecek» Қозоғистондаги ҳамкоримиз саналади, операцияларимизнинг давлат мультипликаторига таъсири12га тенг. Яъни Coca-Cola’даги битта иш жойи тегишли соҳаларда 12 иш ўрнини яратишга ҳисса қўшади.

Оқилона инвестиция, бирлашиш ва савдони юритиш тизимда янада юқорироқ даражаларга эришишга ва яқинда икки боттлерларнинг интеграциялашуви бозорда етакчиликни кучайтирган ҳамда мижозлар, истеъмолчилар эҳтиёжи товуш тезлиги каби ўзгариб борадиган Япония каби мураккаб бозорларда етакчиликни сақлаб қолишга ёрдам беради. Ўз аждодларининг деярли 60 йиллик тажрибасини мерос қилиб олган янги «Coca-Cola Bottlers Japan Inc.» эндиликда 110 миллион истеъмолчиларга яхшироқ хизмат қилишга ва 10 млрд. АҚШ доллари миқдорида йиллик даромад олишга муваффақ бўлмоқда. Ҳар йили Япониядаги «Coca-Cola» тизими қаҳва ва чойдан тортиб, шарбат ва газланган ичимликларгача турли тоифадаги қарийб 100га яқин янги маҳсулотларни ишлаб чиқаради.

Сўнгги 20 йил ичида «Coca-Cola» тизимида минтақавий бирлашиш ва савдони йўлга қўйиш муваффақиятли амалга оширилмоқда. Жаҳоннинг омадли ва йирик боттлерлари минтақавий миқёсда ишлайди. Бу бизга таъминот занжирини мустаҳкамлашга, кенг кўламли иқтисодиёт муаммоларини ечишга, бозорни кенгайтиришга, ички минтақавий савдо ва экспортни тезлаштиришга, шунингдек, соҳада етакчи ҳисобланган боттлерларнинг кўп йиллик тажрибасидан фойдаланишга имкон беради. Мазкур ёндошув амалиётимизда глобал ва маҳаллий тўғри уйғунликни топишга ёрдам беради. Coca-Cola бренди глобал бўлиб, бироқ у маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олиши, айни вақтда жаҳон миқёсида саноатни жадал ривожланиши билан ҳамқадам бўлиши керак.

Ёрқин мисоллардан бири – 1969 йил Грецияда ташкил этилган «Coca-Cola Hellenic Bottling Company» бўлиб, ҳозир умумий аҳолиси 585 миллионга яқин бўлган 28 давлатда фаолият юритади ва йилига 11 миллиард литрдан ортиқ ичимликларни сотади. Яна бир йирик минтақавий боттлер14 млрд. литр йиллик савдо ҳажми билан Ғарбий Европанинг 13 мамлакатида иш олиб борувчи «Coca-Cola European Partners» саналади. Деярли 7 млрд. литр йиллик савдо ҳажмига эга Туркиянинг «Coca-Cola Içecek» (CCI) 10 мамлакат, жумладан, Туркия, Покистон, Озарбойжон, Ироқ, Иордания, Сурия ва Марказий Осиёнинг яна 4 давлатида 400 миллиондан ортиқ кишиларнинг эҳтиёжини қондиради. CCI ривожланаётган иқтисодиётга эга бозорларда фаолият юритишига қарамай, у жаҳон бўйлаб Coca-Cola тизимидаги катталиги жиҳатдан олтинчи йирик боттлер ҳисобланади. У ишлайдиган бозорлар гуллаб-яшнамоқда. Масалан, 18 миллион аҳолига эга Қозоғистонда биз 33 миллион кишилик аҳолидан иборат Ўзбекистонга нисбатан энг камида икки баробар кўпроқ маҳсулот сотамиз. Шунингдек, CCI Козоғистон маҳсулотлари Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилинади.CCIПокистон бозорига  2008 йилда кириб келди ва ўтган 10 йил давомида модернизация қилиш ва заводлар қуриш (Покистонда 6 завод қурилди, улардан энг охиргиси 2018 йил Файсалободда очилди), дистрибуцияни такомиллаштиришдан бошлаб, ичимликлар тури ва ижтимоий лойиҳалар сонини кенгайтиришгача улкан ишларни амалга оширди. Беш йил ичида CCI ичимликларнинг барча соҳаси ўсишига ёрдам берди.

Сизда жудаям ажойиб тажриба бор, аввал ишлаган бозорларингиз оддий эмас. Асосан қандай қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келган?

Coca-Cola’даги фаолиятим мобайнида ҳар бири ўзига хос бўлган турли хилдаги бозорларда ишлаш шарафига муяссар бўлдим. Миллард аҳоли ва тўлдириш бўйича 14 ҳамкорга эга Ҳиндистонда ишлаш жуда қийин бўлган. Ҳиндистонда 22 расмий тил ва камчиликлар ҳамда маданият, анъаналардаги фарқлар мавжуд– бежиз Ҳиндистонда таомлар, тил ва маданият ҳар 100 км.да ўзгараверади деб айтишмайди. Шу сабабли Ҳиндистонда турли бозор истеъмолчиларини бирлаштирувчи маркетинг алоқаларини ривожлантириш жуда мураккаб. Шунингдек, жойидан қатъи назар – хоҳ бу Рожастон, Корбетт миллий боғ ўрмонлари ёки Гоя соҳиллари бўлсин, миллионлаб чакана сотувчилар орқали ичимликларни етказиб бериш ва сотиш жуда мушкул. Менинг Ҳиндистон ва Шри-Ланкадаги ролим Мишлен ресторанлари ва беш юлдузли меҳмонхоналардан тортиб, кичик қишлоқ ҳамда чекка ҳудудлардаги истеъмолчилар била ишлаш ва ташкилий етказиб беришни таъминлаш учун мамлакат бўйлаб бир неча боттлерлар гуруҳи билан ишлашни талаб қилган. Умид қиламанки,ўз тажрибам билан Ўзбекистондаги ҳамкор-боттлерлар орқали меҳмонхона-ресторанлар ва бошқа тармоқларда самарадор дистрибуция ривожига ҳисса қўшаман.

Непал ва Бутандаги бош директорлик лавозими натижаларни кўзлаган ҳолда бизнес яратишга ўргатди. Непал мураккаб тоғли туманларда маҳсулот тарқатиш ва тарғиб қилиш учун кўп нарсани ўргантди. Бугунги кунда шуни  фахр билан айта оламанки, Coca-Cola ушбу мамлакатда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича энг йирик компаниялардан бири саналади. Шунингдек, Непал келажакни башорат қилиш ва пухта режа тузиш аҳамиятини ҳам ўргатди. Бутан эса ички миллий бахт (ИМБ)га қаратилган ажойиб эътибор –1972 йилда киритилган концепция билан менга барқарор ва оқилона ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси муҳимлигини ўргатди. Мен сув ресурсларини асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, пластик чиқиндиларни қайта ишлаш, Шерпа ассоциациясининг Эверестни чиқиндилардан тозалаш лойиҳаси ва бошқа дастурлар бўйича барқарор ривожланишнинг кўп сонли лойиҳаларида иштирок этганимдан фахрланаман.

Бангладешдаги фаолиятим даврида «Coca-Cola» боттлери янги завод қурилиши ва тўлдириш бўйича мавжуд операцияларни кенгаштириш учун 120 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритди. 2010 йилда 20га яқин турли ичимлик ишлаб чиқарувчилар мавжуд юқори рақобатли бозорда «Coca-Cola» олтинчи ўринни эгаллади. Сўнгги уч йил ичида «Coca-Cola» 3-ўринга чиқди ва насиб қилса, 2021 йилга келиб бозор етакчисига айланади.

Ўзбекистонда қандай муаммо ва имкониятларни кўрмоқдасиз?

 «The Coca-Cola Company» собиқ бошқарув раиси Роберт Вудраф 1923 йилда Coca-Cola доимо «қўл узатилганда олишга қулай» бўлиши керак деб айтган эди, ҳозирда бу 100 йил илгаригидек жуда долзарб. Бизнинг Ўзбекистондаги асосий вазифамиз – тўлдириш бўйича ҳамкорлар билан биргаликда маҳсулотларимиз -Coca-Cola, Sprite, Fanta, BonAquaWater,FuseTea ва биз келажакда ишлаб чиқарувчи бошқа ичимликлар бу гўзал мамлакатдаги ҳар бир кишига осонлик билан етиб боришини таъминлашдир.

Бир неча бозорларда турли тажрибага эга бўлган ҳолда мен брендни ривожлантириш ва «Coca-Cola Ichimligi O‘zbekiston» ҳамкор-боттлерларимиз билан биргаликдаги ишда катта салоҳият борлигини сезяпман. Аминманки, менинг тажрибам Ўзбекистон бозори учун фойдали бўлади.  

Ўзбекистонда улкан салоҳият мавжуд ва ишонамизки, у ўзини Марказий Осиёдаги етакчи давлат сифатида танита олади. Сўнгги ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда бизнинг Тошкентдаги офисимиз минтақавий мақомга эга бўлади.

Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид