Жаҳон | 17:14 / 26.04.2024
8491
5 дақиқада ўқилади

Запорижжяда тикланаётган уйлар ва фронтдаги миномётчилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 792-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • АҚШ янги ҳарбий ёрдам пакети Украинага 2024 йил охиригача қадар етишини маълум қилди.
  • Полша уруш бошланганидан кейин мамлакатни тарк этган чақирув ёшидаги эркакларни Украинага қайтаришда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. Германия ҳукумати эса, аксинча, паспорти муддати тугаган украинларга ҳам мамлакатда қолишга рухсат берилишини маълум қилган.
  • Украинлар дрони Брянск областида йўловчи автобусга ҳужум уюштирди. Тўрт киши жароҳатланган, жумладан 14 ёшли ўсмир ҳам.
  • «Укрзалізниця» Украинанинг турли регионларидаги темирйўл тармоқларига уч бор зарба берилганини хабар қилди.
  • Россия латвиялик дипломатлардан икки нафарини чиқариб юборди.
  • The New York Times хабарига кўра, АҚШ Украинага махфий равишда 300 км масофага ҳаракатланувчи ATACMS ракеталаридан 100 дан ортиғини юборган.

Кун кадри. Москвадаги кўча кўргазмаси

Москвада Арбат пиёдалар кўчасида бир неча ойдан буён «Мы несем мир!» номи остида пропаганда плакатлари кўргазмаси ўтказилмоқда. «Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад — россиялик рассомларнинг замонавий асарлари орқали махсус ҳарбий амалиёт жангчилари ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашни изҳор этишдир», — дея хабар берган РИА нашрига «Армия России». «Рассомлар ижод орқали эзгуликнинг ёвузлик устидан мутлақ ғалабасига ишончини баҳам кўришган», — дея ёзган Твер области қонунчилик органи раиси ўринбосари Юрий Цеберганов Арбатда бўлиб қайтганидан кейин. Арбатдаги очиқ кўргазма майдони мунтазам равишда пропаганда кўргазмалари учун фойдаланилади. Бу ерда хусусан, Россия қўшинлари босқинини оқловчи «Донбасс болалари» номли серияли фотосуратлар намойиш этилганди.

Юрий Кочетков / EPA / Scanpix / LETA

Украин миномётчиларининг позициялари

АҚШ президенти Жо Байден Украинага 61 миллиард доллар миқдоридаги ҳарбий ёрдам пакети ажратиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ички келишмовчиликлар туфайли америкалик қонуншунослар ярим йил мобайнида Украинага (шунингдек, Исроил ва Тайванга ҳам) ёрдамни молиялаштириш бўйича келиша олмаганди. Украина ҳукумати бир неча бор АҚШда ёрдамнинг янги пакетини келиша олишмаётгани туфайли Украина қуролли кучлари ўқ-дорилар ва қуроллар тақчиллигини бошдан кечириб, бу кўрсаткичлар бўйича рақибдан ортда қолаётганини айтиб чиққанди. МРБ директори Уилям Бёрнс агар АҚШ конгресси қонун лойиҳасини келиша олмаса, Украина 2024 йил охирига қадар урушни бой бериши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Украинага ҳарбий ёрдам тўғрисидаги қонунни имзоларкан, Байден қуроллар ва ўқ-дориларни етказиб бериш яқин вақтлар ичида бошланишини айтган. Аммо, The New York Times газетаси ёзишича, украин қўмондонлиги ва ҳарбий таҳлилчилар ҳисоблашича, АҚШ ёрдами ҳарбий ҳаракатларда акс эта бошлагунича ҳафталар ўтиб кетади.

Украин ҳарбийлари навбатдаги ўқ отишдан кейин сафдан чиққан 120 мм калибрли миномётни тузатишга ҳаракат қилмоқда (бу ерда ва қуйида келтириладиган суратлар қаерда тасвирга олингани ва бошқа маълумотлар хавфсизлик зарурати юзасидан ошкор этилмайди — изоҳ «Медуза» таҳририятиники)
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images

Запорижжяда портлатилган уй тикланиши

Россия қўшини Запорижжя областидаги аҳоли яшаш манзилларини мунтазам равишда артиллериядан ўққа тутиб, ракеталар билан зарба бермоқда ва дронлар билан ҳужум қилмоқда. Регионда ҳаво тревогаси ва ракета хавфи сигнали кунига бир неча бор эълон қилинади. Шунга қарамай, област маъмурий маркази Запорижжяда — апрел ойида кенг кўламли уруш бошидан буён илк бор болалар мактабларга қайтишга муваффақ бўлишди. Запорижжя шаҳри ва област ҳудудида жами 10 та мактабда дарс ўтиш мумкин бўлган ерости бошпаналарини жиҳозлаш ва яна 10 та ўқув биносини таъмирлаш режалаштирилган, деб хабар берган 26 апрел куни регион раҳбари Иван Федоров. Запорижжяда ҳам Россия зарбасидан шикастланган уйлар тикланмоқда. Фотода 2023 йил 22 мартида йўлланган зарбадан шикастланган бинолардан бири акс этган.

Dmytro Smolienko / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Мавзуга оид