Ўзбекистон | 08:45 / 13.04.2026
2086
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Фармацевтика техник университети – минтақада олий таълимнинг янги даражаси

Фото: Фармацевтика техник университети

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон қарорга мувофиқ “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ташкил этилди. Мазкур кластер ҳудудида эса замонавий ва халқаро даражадаги кадрлар тайёрлаш мақсадида Фармацевтика техник университети фаолияти йўлга қўйилди.

Университетнинг асосий устунлиги – халқаро университетларнинг таълим дастурлари асосида таълим берилишидир.

Таълим йўналишлари:

 * Фармация – De Montfort университети (Буюк Британия)

 * Биотиббиёт – Sunderland университети (Буюк Британия)

 * Биокимё – Sunderland университети (Буюк Британия)

 * Бизнес бошқаруви – De Montfort университети (Буюк Британия)

 * Бизнес дата аналитика – De Montfort университети (Буюк Британия)

 * Саноат фармацияси ва косметика – Yonsei университети (Корея)

Таълим жараёнлари тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Бу эса битирувчиларга халқаро меҳнат бозорида ҳам рақобатбардош бўлиш имконини беради.

Университетда дуал таълим жорий этилган: талабалар ўқиш билан бир вақтда “Tashkent Pharma Park” ҳудудидаги халқаро ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт ўтайди. Натижада назария дарҳол амалиёт билан мустаҳкамланади.

Талабалар ёзги мактаблар (summer school), хорижда амалиёт ўташ ва халқаро алмашинув дастурларида иштирок этади. Бу амалиётлар халқаро тажриба олишлари ва жаҳон илмий ҳамжамиятига осон қўшилишлари учун замин яратади.

Университет ҳаёт фанлари йўналишида Британия дипломини бериши билан МДХда ягона бўлиб турибди.

Эътиборлиси, эндиликда фармация йўналишида магистр даражасини олиш учун 7 йил эмас, 5 йил кифоя қилади. De Montfort University MSci Pharmacy дастури 5 йилда Британия магистри даражасини беради.

Университетнинг янги ўқув биноси Кореянинг Hanshin, Samsung ва Hyundai компаниялари консорциуми томонидан барпо этилмоқда.

Президентнинг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сон фармони билан университет фаолияти янада кенгаймоқда. Яқин йилларда дунёнинг етакчи университетлари билан тиббиёт, муҳандислик, робототехника ва мехатроника каби йўналишларда янги дастурлар йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Кириш талаблари:

 * Фармация, Биотиббиёт ва Биокимё йўналишлари учун – IELTS 5.5 (ҳар бир бўлим камида 5.0)

 * Бизнес бошқаруви, Бизнес маълумотлари таҳлили (IT) ҳамда Саноат фармацияси ва косметика йўналишлари учун – IELTS 5.0 (ҳар бир бўлим камида 5.0)

 * Шунингдек, маҳаллий CEFR сертификати ҳам қабул қилинади (йўналишларга қараб камида B1 48 ёки B2 55)

Университет ҳақида батафсил маълумот олиш учун:

📞 +998 55 900 05 00

🌐 ptu.uz

📱 t.me/ptuuz_bot

📷 instagram.com/pharmatechuni

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид