Фармацевтика техник университетига қабул бошланди!
Янги ташкил этилган халқаро Фармацевтика техник университети (Pharmaceutical Technical University)да қабул жараёнлари бошланди.
Фармацевтика техник университети талабаларга Буюк Британиянинг Sunderland va De Montfort университетлари билан ҳамкорликда фармацевтика ва табиий фанлар бўйича Британия олий таълим дастурларини таклиф этади.
Ҳозирда университет 3 йўналишдаги олий таълим дастурларига ҳужжатларни қабул қилмоқда:
- Sunderland университетининг фармацевтика фанлари умумтаълим курси (Foundation Certificate in Pharmaceutical Science);
- Sunderland университетининг биологик фанлар умумтаълим курси (Foundation Certifiate in Biosciecnces);
- De Montfort университетининг табиий фанлар умумтаълим курси (International Foundation Year in Sciences).
Умумтаълим босқичидан сўнг талабалар:
- Биокимё (BSc (Hons) in Biochemistry);
- Биотиббиёт (BSc (Hons) in Biomedical Science);
- Фармацевтика (MPharmacy) йўналишлари бўйича бакалавр босқичида таълимни давом эттиришади.
Ўқув жараёни халқаро малакали ва илмий тажрибага эга профессор-ўқитувчилар томонидан тўлиқ инглиз тилида умумэътироф этилган Британия стандартларига мувофиқ олиб борилади.
Фармацевтика техник университети битирувчилари Буюк Британиянинг Sunderland ёки De Montfort университетининг дипломига эга бўлишади.
Юқори билим салоҳиятини намоён қилган 40 нафар университет талабаси тўлиқ грант асосида таҳсил олиш имкониятига эга.
Университет талабаси бўлиш истагида бўлган номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:
- ўрта таълим мактаб шаҳодатномаси, лицей ёки коллеж дипломлари;
- инглиз тили саводхонлигида камида IELTS 5.5 ёки мос халқаро сертификатга эга бўлишлари.
Умумтаълим курсларида ўқиш 2023 йил 23 январдан бошланади. Аризаларни онлайн равишда шу ҳавола орқали топшириш мумкин.
Илм-фан ва технология интеграциялашган таълимга асосланган ФАРМАЦЕВТИКА ТЕХНИК УНИВЕРСИТЕТИ талабаси бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Батафсил маълумотни www.pharmatechuni.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Реклама