Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzcard тижорат банкларидан олинадиган онлайн омонатлар хизмати учун комиссиялар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ тақдим этмаган – Монополияга қарши курашиш қўмитаси
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълум қилишича, Uzcard – «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ томонидан тижорат банкларидан олинадиган онлайн омонатлар хизмати учун комиссия тузиш билан боғлиқ ҳисоб-китоб материалларини тўлиқ тақдим этмагани сабабли ўрганиш жараёни 55 кундан бери якунига етмаяпти.
«Монополияга қарши курашиш қўмитаси бозорда устун мавқега эга бўлган «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ томонидан тижорат банкларидан олинадиган онлайн омонатлар хизмати учун комиссиясини ўрнатилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш бўйича ўз ишини давом эттирмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган товар бозорида сотиладиган мол (иш, хизматлар) учун монополистик жиҳатдан юқори ва монополистик жиҳатдан паст нархларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан Қўмита тижорат банкларига тегишли онлайн омонат хизматлари учун комиссия тузишга тегишли ҳисоб-китоб материаллар ва асосларни талаб қилди.
Унга кўра, бугунги кунга келиб «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖдан Қўмита томонидан сўралган тегишли маълумотлар тўлиқ берилмагани сабабли, ўрганиш муддатини чўзилишига сабаб бўлмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, агар, «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ томонидан сўралган маълумотлар тақдим этилмаса, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига биноан, мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг маъмурияти маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин», дейилади қўмитанинг расмий сайтида эълон қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 3 май куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси бозорда устун мавқега эга бўлган «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ томонидан тижорат банкларидан олинадиган онлайн омонатлар хизмати учун комиссиясини ўрнатилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганаётганини маълум қилган эди.
Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган 104 та хўжалик юритувчи субъектларни ўз ичига олган давлат реестрида «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ хусусий ҳисобланган кам сонли устун мавқедаги компаниялардан бири ҳисобланиши қайд этилган.
Мавзуга оид
15:27 / 20.08.2022
ИЭСлар ва Uzcard ҳам хусусийлаштирилади
15:25 / 30.03.2022
Uzcard янгича тўлов карталари чиқаради
12:54 / 30.09.2021
«Uzcard» банкоматларда валюта айирбошлашни тўхтатди
12:47 / 25.05.2021