Қашқадарёда Nexia-2 уриб юборган тўрт киши ҳалок бўлди. Улардан икки нафари болалар
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи қамоққа олинган.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Nexia-2 машинаси уриб юборган тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2023 йил 3 январ куни соат 18:20 ларда М-39 “Тошкент-Термиз” халқаро автомобил йўлининг Яккабоғ тумани “Мевазор” МФЙ ҳудудидан ўтган 1 139-километрида содир бўлган.
Яккабоғ тумани “Алакуйлак” МФЙда яшовчи фуқаро Nexia-2 машинаси билан Шаҳрисабз-Яккабоғ йўналишида ҳаракатланаётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига ўтаётган Яккабоғ тумани “Наврўз” МФЙда яшовчи Ж.Х., М.М., вояга етмаган Ш.С., Ш.Х.ни уриб юборган.
Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган уч нафар фуқаро воқеа жойида, бир нафари шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ тергов бўлими томонидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳайдовчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
10:59 / 04.11.2024
Оҳангаронда ўзаро тўқнашган Cobalt машинаси ва Isuzu автобуси ёниб кетди
21:36 / 03.11.2024
Наманганда мактаб ўқувчиси ижарага машина олиб миниб ЙТҲ содир этди
09:53 / 03.11.2024
Тошкентда Spark билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетди
18:30 / 01.11.2024