Жаҳон | 10:51 / 14.04.2018
28236
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурияга зарбалар бериш якунлангани ҳақида маълум қилди

Фото: BBC

АҚШ Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Жозеф Данфорднинг маълум қилишича, Сурияга зарбалар серияси якунланди. Бу ҳақда у Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис билан биргаликда ташкил этилган матбуот анжумани давомида айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Унинг сўзларига кўра, нишонлардан бири тадқиқот маркази бўлган, бошқаси эса – кимёвий қурол омбори. Данфорднинг аниқлик киритишича, барча нишонлар Дамашқнинг «кимёвий қурол дастури» билан алоқадор бўлган.

Мэттис, ўз навбатида, АҚШ ҳозирча Сурияга ҳудудига яна зарбалар беришни режалаштирмаётганини таъкидлаб ўтди. Пентагон раҳбари амалиётни «бир марталик ҳужум» деб атаган.

 

Мавзуга оид