Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида «Қоплонбек» ва «Навоий» назорат-ўтказиш пунктлари очилди
Фойдаланишга топшириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 27 январдан 5 февралгача жисмоний шахслар, йўловчи транспорт воситалари ва автобусларнинг чекланган миқдори ўтказилади.

Фото: Божхона қўмитаси
Қозоғистон ва Ўзбекистон «Қоплонбек» ва «Навоий» назорат-ўтказиш пунктларини очди, бироқ улар чекловлар билан ишлайди, деб хабар берди Tengrinews.
Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитасининг тушунтиришича, Ўзбекистон томони модернизация бўйича қурилиш ишларини якунлаш учун тез орада «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пунктини (Қозоғистон томонидаги «Жибек йўли» пункти) вақтинча ёпиб қўяди. Шу боис давлатлар жисмоний шахсларнинг пиёда ўтиши, енгил автомобиллар ва автобуслар ўтиши учун «Қоплонбек» (Қозоғистон томонидан) ва «Навоий» (Ўзбекистон томонидан) назорат-ўтказиш пунктларини очишга келишиб олди.
«Қозоғистон ва Ўзбекистон томонлари бир вақтнинг ўзида «Қоплонбек» ва «Навоий» назорат-ўтказиш пунктларида модернизация ва техник қайта жиҳозлаш ишларини амалга оширди ва бугун ушбу ўтказиш пунктларининг техник очилиши бўлиб ўтди. Фойдаланишга топшириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 27 январдан 5 февралгача жисмоний шахслар, йўловчи транспорт воситалари ва автобусларнинг чекланган миқдори ўтказилади. 5 февралдан назорат-ўтказиш пункти тўлиқ қувватда ишлайди», дейилади Давлат даромадлари қўмитаси хабарида.
Кейинчалик, томонлар келишувига эришгандан сўнг, иккинчи босқичда ушбу назорат-ўтказиш пунктларида юк автотранспорт воситаларининг ўтиши кўзда тутилади.
Қўмита қўшимча қилганидек, «Қоплонбек» назорат-ўтказиш пункти жисмоний шахсларнинг ўтказиш қобилиятини кунига 20 мингтага, транспорт воситалариники эса 800 тагача ошириши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси муддатидан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Спорт | 01:32
-
Сурияда ҳали ҳам 100 дан ортиқ кимёвий қурол омборлари мавжуд — NYT
Жаҳон | 00:59
-
Хитойда собиқ «иқтисодиёт қироли»нинг ўғлига қарши тергов бошланди
Жаҳон | 00:38
-
Ерокомиссия АҚШдан импорт қилинадиган гўшт, кийим-кечак ва ҳожатхона қоғозига жавоб божлари жорий этади
Жаҳон | 23:36 / 06.04.2025
Мавзуга оид

14:15 / 24.03.2025
Ўзбекистон Европа чегара ва соҳилни қўриқлаш агентлиги билан ҳамкорлик қилади

09:24 / 21.03.2025
Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарада саноат кооперацияси марказини ташкил этиш учун 50 млн доллар ажратиши мумкин

21:24 / 19.03.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги оролчаларда қамишзорларни режали тартибда ёқиш бошланди

21:42 / 18.03.2025