Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорниядаги отишмада 10 киши яраланди – ОАВ
Фото: al.com
АҚШнинг Калифорния штатида номаълум кишилар томонидан содир этилган отишма оқибатида камида 10 киши яраланди. Воқеа Сан-Бернандино шаҳрининг турар-жой мажмуаларидан бирида юз берган, деб хабар берди CBS телеканали.
Гувоҳларнинг айтишича, отишмада тўппонча ва милтиқ қўллаган бир неча киши иштирок этган. Ҳаммаси бўлиб 30 дан кўпроқ марта ўқ узилган. Жиноятчилар полиция келишигача яширинишга улгурган.
Яраланганлардан 3 нафарининг аҳволи оғирлиги маълум қилинган. Полиция фикрича, бу воқеа ҳудуддаги жиноий тўдалар ўртасидаги тўқнашув бўлган.
Мавзуга оид
08:48 / 02.03.2026
АҚШда Эрон байроғи туширилган футболкадаги шахс отишма уюштирди
11:28 / 11.02.2026
Канадада мактабдаги отишмада ўн киши ҳалок бўлди
13:07 / 24.01.2026
Калифорния губернатори Европа сиёсатчиларини Трампга нисбатан дадил позиция эгаллашга чақирди
20:33 / 22.12.2025