Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонадаги Миллий музейда Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали ўрнатилди
Остонадаги Миллий музейда Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали ўрнатилди.
Ҳайкал Назарбоевнинг тахтга ўхшаш курсида ўтирган кўринишида бажарилган. Ҳайкалнинг орқасидаги деворда лотин ҳарфларида “Менинг орзуим – Қозоғистон “Мингйиллик Эл” бўлиши. Замон ўтади, одамлар ўтади, бироқ Мустақиллик қолади. Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Элбоши Нурсултон Назарбоев” деган ёзув жойлаштирилган.
Ҳайкал музейнинг 1-қаватида “Мингйиллик Эл” триптихи (бир ғоя билан бирлашган учта суратдан иборат асар) ёнида жойлаштирилган.
Миллий музей Назарбоевнинг кўрсатмаси билан ташкил этилган ва 2014 йил 2 июлда очилган. Марказий Осиёдаги энг йирик музей ҳисобланади. Музей Остонадаги Мустақиллик майдонида жойлашган. Бу ерда Туркистон, Ўтирар, Тараз, Қўйлиқ, Бозоқ каби қадимий шаҳарлар топилмалари ва бошқа экспонатлар жойлаштирилган.
Мавзуга оид
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
17:11 / 22.06.2025
Қозоғистонда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
20:07 / 30.05.2025
Марказий Осиё ва Италия раҳбарлари Остонада ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олди
15:18 / 09.05.2025