Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёнинг барча ҳудудларида “Уч авлод учрашуви” ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Қашқадарё вилоятида Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда чора-тадбирлар белгиланиб, турли учрашув ва меҳр-саховат тадбирлари ташкил этилмоқда.
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Жумладан, вилоят ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси ва Кўкдала тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Фаровон ва бахтли оила – жамият равнақи” мавзусидаги уч авлод вакиллари учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Қаҳрамони, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган фахрийлар, нуронийлар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари, спортчи қизлар, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фаол ёшлар иштирок этди. Вилоятимизда 2 650 нафар раҳбар аёллар фаолият кўрсатмоқда. 28 нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, 68 нафар “Мўътабар аёл” кўкрак нишон соҳибалари бор.

Тадбирни вилоят ҳокими Муротжон Азимов кириш сўзи билан очиб, нуроний онахонларимизнинг бой тажрибаси, ўрта авлод вакилларининг меҳнати, ёш авлоднинг шижоати биргаликда катта куч бўлиши, уч авлоднинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрнини алоҳида эътироф этди. Бу каби учрашувлардан мақсад - ёшларга хос куч-ғайрат, ўрта ва кекса авлод вакилларининг бой ҳаёт мактаби бирлашишини таъкидлади.
Тадбир санъаткорларнинг катта концерти билан давом этди. Якунда тумандаги эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларига байрам совғалари улашилди.

Вилоятда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 26 та қишлоқ ва 4 та маҳалланинг архитектура қиёфаси тубдан яхшиланиб, ҳудудлари ободонлаштирилади ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш учун барча манбалар ҳисобидан ажратиладиган 460 миллиард сўм маблағ сарфланади. Жумладан, маҳаллий бюджетдан 87,7 млрд сўм маблағ “Обод қишлоқ” жамғармасига ўтказиб берилди.

Дастурлар доирасида 574 км ичимлик суви тармоқлари ва 24 та сув иншоотлари қурилди ва таъмирланди (109,7 млрд сўм), 582,7 км ички йўллар таъмирланди (181,4 млрд сўм), 422,3 км электр тармоқлари ва 55 та трансформаторлар ўрнатилди (52,4 млрд сўм), 551 та суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди (220,0 млн сўм), 148 км алоқа тармоқлари (2,8 млрд сўм) янгидан қурилди ва модернизация қилинди, 23,8 км пиёдалар йўлаклари қурилиб, 636 та тунги кўча ёритиш чироқлари ўрнатилди (6,9 млрд сўм).

Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси жараёнларида воҳамиз жамоатчилиги томонидан илгари сурилган таклифларнинг 3112 таси овоз бериш босқичига ўтказилган бўлиб, ушбу таклифларга жами 871109 та овозлар тўпланди. Лойиҳада овоз бериш натижаларига кўра, вилоятда амалга ошириш қиймати 97 млрд 763 млн сўмлик 109 та энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилди ва режалаштирилган ишлар бажарилди.
Мавзуга оид
18:04 / 25.12.2022
«Эски Captiva ўрнига янги Equinox» – Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хизмат машиналари ҳақида
11:04 / 11.11.2022
Қашқадарёда замонавий осма дорлар қурилади
15:03 / 23.09.2022
Қашқадарё делегацияси Бошқирдистонда: хориждаги юртдошларга кўмак берилмоқда
16:35 / 12.07.2022