Делегация аъзолари Бошқирдистон Республикаси ва Нижегород вилоятидаги вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш ҳамда бошқа маданий тадбирлар ташкиллаштириш, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча келишувларга эришишни мақсад қилишган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Сафар доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги вакиллиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда Уфа шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари ташкил этилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад – халқлар ўртасидаги маданий ҳамкорлик ва мулоқотнинг барча шаклларини ривожлантириш, маданий ютуқларни ўзаро алмашиш ҳамда туризмни ривожлантиришдан иборат бўлди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, сайёҳларга Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот берилди. Қашқадарёдаги туризм ва зиёрат объeктлари видеороликлар орқали очиб берилди.

Вилоят делегацияси Бошқирдистон Республикаси марказида ўтказилаётган халқаро конгресс кўргазмасида бўлди. Танишувлар жараёнида музокаралар олиб борилиб, ҳамкорлик қилишга ва йирик компанияларнинг Қашқадарёга ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.

Дунёга машҳур "Меги" компанияси билан тиббиёт анжомларини воҳага етказиб бериш, "Ростелеком" билан кўплаб соҳаларга замонавий автоматлаштириш ва робот технологияларни қўллаш, шунингдек, бир нечта корхона билан қурилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва ишчи кучига бўлган эҳтиёжини қондириш орқали икки томонга ҳам фойда келтириш масалалари муҳокама қилинди.