Ўзбекистонда Энергетика муаммолари институти ташкил этилади
Саноатнинг энергия кўп истеъмол қилинадиган тармоқларида илмий-инновацион инфраструктурани яратиш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Фанлар академияси ва Энергетика вазирлигининг “Ўзбекэнерго” АЖ Илмий-техника маркази МЧЖ базасида Фанлар академияси Энергетика муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
- республикада энергетика барқарор ривожланишининг келажак стратегиясини ишлаб чиқиш, ўрта ва узоқ келажакда ёқилғи-энергетика комплексининг ривожланиши ва модернизациялаш бўйича дастурларни тайёрлашда иштирок этиш;
- муқобил (ноанъанавий) энергия асосидаги янги технологиялар, энергетик ускуналар ва тизимларнинг республика иқлим шароитларида ресурс кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида синовларини амалга ошириш;
- иқтисодиёт тармоқлари энергия сарфини пасайтириш бўйича комплекс тадқиқотларни ўтказиш ва конкрет тавсиялар ишлаб чиқиш;
- “интеллектуал тармоқлар” назариясини ривожлантириш ва энергетика соҳасига жорий этиш услубларини ишлаб чиқиш;
- мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда ёқилғи-энергетика комплекси объектларининг барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;
- минтақанинг қўшни давлатлари ўртасида ёқилғи-энергия манбаларидан биргаликда фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
- иқтисодиётнинг турли соҳаларида анъанавий, шунингдек муқобил ва қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш билан боғлиқ фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш;
- ёқилғи-энергия ресурсларидан уларни ҳосил қилиш, узатиш ва фойдаланиш босқичларида самарали фойдаланиш услубларининг илмий-техник даражасини ошириш;
- ёқилғи-энергия ресурсларини ҳосил қилиш, узатиш ва тақсимлаш таннархини пасайтириш мақсадида замонавий энергетик технологияларнинг трансфери ва республика шароитида мослаштиришни асослаш;
- соҳадаги чет эл муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, муваффақиятли тажрибалар ва конкрет инновация моделларидан кенг фойдаланиш, жадал ахборот алмашинувини таъминлаш;
- энергетика тармоғи учун энергетик олий ўқув юртлари кафедралари филиалларини ташкил этиш орқали юқори малакали кадрларни тайёрлашда, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда иштирок этиш;
- олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими бўйича юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш.
Институтга юклатилган вазифаларни бажариш учун унга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
- тадқиқотларни амалга оширишга республика илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар ходимларини, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари таркибидан ходимларни, шунингдек чет эллик олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
- халқаро ташкилотлар, жумладан жамғармалар, чет эл тадқиқот марказлари, шунингдек таълим муассасалари билан тадқиқотлар ўтказиш ва кадрлар тайёрлашга шартномалар тузиш;
- институтнинг илмий-тадқиқотларни амалга оширишга жалб этилган илмий ходимлари, бошқа мутахассислар ва экспертларни чет эл тадқиқот марказлари ва таълим муассасаларига белгиланган тартибда “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан малакавий амалиёт ўташ ва ўқишга юбориш.
Институт Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси 2Б-уй манзилида доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Мавзуга оид
08:45 / 07.08.2024
Қишлоқ хўжалиги кадрларини қайта тайёрлаш институти ташкил этилади
11:27 / 27.07.2024
1 августдан Рақамли криминалистика институтига бир қатор ҳуқуқлар берилади
08:26 / 10.07.2024
Хоразмда пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
10:21 / 07.06.2024