“Қишлоқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида бўлган қуйидаги:

  • Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази;
  • Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Агробизнес ва бошқарув” йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази;
  • Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази;
  • Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги Ветеринария мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази;
  • Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази (Capacity Building Center);
  • Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Агробизнес субъектлари салоҳиятини ошириш марказ (Capacity Building Center)лари негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимида юридик шахс мақомига эга бўлган ва давлат муассасаси шаклида Қишлоқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади.

Институт Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази, “Агробизнес ва бошқарув” йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази, Ветеринария мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази (Capacity Building Center) ҳамда Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Агробизнес субъектлари салоҳиятини ошириш маркази (Capacity Building Center) нинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Белгиланишича, институт қуйидаги тўртта йўналишда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда ягона етказиб берувчи ҳисобланади ҳамда ўз фаолияти тўлов-контракт асосида йўлга қўйилади: