Ўзбекистон | 12:51 / 27.02.2019
6397
3 дақиқада ўқилади

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритилади

Фото: Depositphotos

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартишлар киритилиши мумкин:

84-модданинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Йирик битим жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин жамиятнинг ижроия органи томонидан амалга оширилади. Бунда йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган мол-мулкнинг бозор баҳосини ҳисобга олган ҳолда мустақил ташқи аудиторлик ташкилоти шартлари асосида мажбурий тартибда ўрганиш ўтказиш орқали қабул қилинади.”.

88-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Жамиятнинг кузатув кенгаши аффилланган шахс билан тузиладиган битим тўғрисидаги ахборотни ўрганади ва аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилади. Бунда, жамиятнинг аффилланган шахси билан битимлар тузиш тўғрисидаги қарори жамиятнинг соф активлари миқдорининг ўн ёки ундан ортиқ фоизини ташкил этса, у ҳолда бундай қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчи ташкилот томонидан мол-мулкнинг бозор қийматини ҳисобга олган ҳолда аниқланган мустақил ташқи аудиторлик ташкилоти шартлари асосида мажбурий тартибда ўрганиш ўтказиш орқали қабул қилинади.”.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорлари ушбу қонунга мувофиқлаштиради;

давлат органлари томонидан ушбу қонунга зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни таъминлайди;

ижросини таъминлаш, ижрочиларга ахборот бериш ва аҳоли ўртасида ушбу қонуннинг моҳияти ва аҳамияти тушунтиради.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид