Ўзбекистон | 18:44 / 20.06.2017
39480
1 дақиқада ўқилади

Давлат бошқаруви Академиясида Адҳам Икромов ўрнига янги ректор тайинланди

Рустам Собирович Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари – Ташкилий-кадр хизмати раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.

У бу лавозимда бугун Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раислигига ўтган Адҳам Икромов ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Қосимов ўтган йилнинг сентябрида Алишер Ваҳобов ўрнига Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид