Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойининг иккинчи ярмида табиий газ учун базавий меъёр 50 куб метрни ташкил этади
Истеъмолчилар 16 мартдан 31 мартгача яна қўшимча 50 куб метр табиий газ учун имтиёзли нархда тўлов қилади. Базавий меъёрдан ошиқча ишлатилганда тўловлар 1800 сўмдан ҳисобланади.
Фото: Getty images
Ўзбекистонда газ истеъмоли бўйича қишки базавий меъёр муддати тугади. Бу ҳақда Энегетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзгидромет 16−20 март кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи +22°С гача, кечаси +10°С бўлиши эълон қилди. Шу муносабат билан, 16 мартдан бошлаб 1 ноябрга қадар ҳар ой учун 100 куб метргача (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1 октябргача) базавий меъёр амал қилади.
Март ойининг қолган кунлари учун базавий меъёр 50 куб метр этиб белгиланди.
Қайд этилишича, бир ойлик 500 куб метр базавий меъёр ойнинг биринчи ярми учун (1−15 март кунлари) тенг улушларда тақсимланганда 250 куб метрни ташкил этади. Бир ойлик 100 куб метр базавий меъёр ойнинг иккинчи ярми учун (16−31 март кунлари) тенг улушларда тақсимланганда 50 куб метрни ташкил этади ва мана шу 50 куб метр газ учун ҳам аҳоли истеъмолчилари базавий меъёр доирасида, яъни 1800 сўмдан эмас, 1000 сўмдан тўлов амалга оширади.
«Табиий газ истеъмолидаги барча ҳисоб-китоблар бўйича келиб тушаётган мурожаатларга «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари тушунтиришлар беради», дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун ҳар ойда қуйидаги миқдорда компенсация берилади:
- электр учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт/соатдан кейинги) 150 кВт/соатгача;
- газ учун — қиш ойларида 250 куб метргача, бошқа ойларда 150 куб метргача баъзавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун.
Мавзуга оид
22:33 / 25.03.2026
Шавкат Мирзиёев ҳузурида нефт-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди
07:49 / 19.03.2026
Жаҳон гигантлари энергияни қайси манбалардан олади?
10:40 / 17.03.2026
Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
12:43 / 03.03.2026