Ўзбекистон | 14:00 / 24.10.2025
3178
1 дақиқада ўқилади

Yandex Go талаб юқори пайтда хизмат ҳақининг бир қисмидан воз кечади

Хизматда талаб кескин ошган пайтда, яъни сафар нархи базавий тарифдан икки баробар ортиб кетганда, Yandex Go ўз комиссиясининг маълум қисмидан воз кечади. Нархни оширувчи коэффициент ҳайдовчилар сони буюртма берувчилар сонига нисбатан камайиб кетганда ишга тушади.

Фото: Yandex Go

Бу янгилик ҳайдовчиларни талаб юқори бўлган вақтларда фаолроқ ишлашга рағбатлантиради. Натижада бозорда талаб ва таклиф мувозанати тезроқ барқарорлашади, сафар нархлари пасайиши, йўловчилар эса таксини тезроқ чақириб, манзилига қисқа вақт ичида етиб бориши мумкин бўлади.

Ҳайдовчилар учун бундай юқори талаб белгиланган буюртмалар карточкада “Талаб жуда юқори. Комиссия камайтирилган” деган бинафшаранг белги кўрсатилади.

Базавий буюртма баҳосига тариф бўйича сафар нархи, пулли вариантлар (масалан, болалар креслоси), пулли чақириш, пулли кутиш каби хизматлар киради.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид