Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бошланмоқда. Ўзбекистон турнирда амалдаги чемпион сифатида қатнашади
Бугун, 11 сентябр куни Венгрия пойтахти Будапештда 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси старт олади.
Ўзбекистон миллий жамоаси ушбу мусобақага амалдаги чемпион сифатида йўл олган. Мамлакатимиз эркаклар ва аёллар терма жамоаси таркиби билан танишинг:
Эркаклар терма жамоаси:
⁃ Нодирбек Абдусатторов
⁃ Жавоҳир Синдаров
⁃ Нодирбек Якуббоев
⁃ Шамсиддин Воҳидов
⁃ Жаҳонгир Ваҳидов

Қизлар терма жамоаси:
⁃ Афруза Ҳамдамова
⁃ Нилуфар Якуббаева
⁃ Умида Омонова
⁃ Маржона Маликова
⁃ Нодира Нодиржонова

Йигитларимизга 1-турда Тринидад ва Тобаго терма жамоаси рақиб бўлса, қизларимиз Гаити билан куч синашади. Мусобақа швейцарча форматда жами 11 та турдан иборат бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси чемпион бўлган эди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйинларини 11 сентябр куни соат 18:00 дан бошлаб UzChess YouTube каналида жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
Мавзуга оид
21:24 / 23.09.2024
Президент шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади
17:17 / 10.08.2022
«Энди «Улар ўзбеклар!» деб келишади» – президент шахмат олимпиадаси тўғрисида тўхталди
13:26 / 08.08.2022
Ўзбекистон 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади
19:10 / 26.11.2019