Спорт | 13:26 / 08.08.2022
11059
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади

2026 йилги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун ўтказилган овоз бериш жараёнида Ўзбекистон ғолиб деб топилди.

Бугун, 8 август куни Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Халқаро шахмат федерациясининг йиғилиши ташкил этилиб, унда бир қатор масалалар кўрилган. Хусусан, 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг мезбонини аниқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти Алишер Саъдуллаев FIDE конгрессида 2026 йилда Тошкентда Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш ҳақида маъруза қилгач, овоз бериш жараёнида иштирок этган делегатлар бир овоздан ушбу нуфузли мусобақа Ўзбекистонда ўтказилишини маъқуллаган. Мамлакатимиздан ташқари, Польша ва Замбия ҳам турнир мезбонлиги учун ариза киритган эди.

Шу тариқа, 4 йилдан кейинги шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтадиган бўлди. Маълумот учун, 2024 йилги шахмат Олимпиадасига Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилади.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид