Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Энди «Улар ўзбеклар!» деб келишади» – президент шахмат олимпиадаси тўғрисида тўхталди
Тошкент шаҳрида янги бунёд этилган Архитектура қурилиш институтига ташриф чоғида давлат раҳбари ОАВ вакиллари билан ҳам суҳбатлашди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, унда президент шахмат олимпиадаси ғолибларини муносиб тақдирлаш бўйича ҳам сўзлади.
“Биласизларми, шахмат бўйича ғолибликни қўлга киритганимиз халқимизда қандай ғурур-ифтихор туйғуларини уйғотди?! Мен шундай фарзандларим билан фахрланаман. Албатта, бу ютуқлар ўз-ўзидан келаётгани йўқ. Охирги уч йилда шахматга оид учта қарор қабул қилдик. Чунки биз бу қарорларни қабул қилишда 20 йилга кечиккандик.
Ҳозирги бу ғалабамиз энди бизга масъулият ҳам юклайди. Чунки 2026 йилда Ўзбекистон мезбонлик қиладиган олимпиадага бутун дунё бошқача тайёргарлик қилиб келади. Энди “Улар ўзбеклар!” дейишади. Лекин ўйлайманки, унгача ҳозирги жамоамиз ёнида яна уста шахматчиларимиз етишиб чиқади ва муносиб ўринларни эгаллашади.
Мен шахматчиларни муносиб тақдирлаш бўйича фармон имзоладим. Чунки бу ғолибларимизга янги мотивация бўлади. Қолаверса, бошқа ёшларимиз ҳам ақлга интилади, ота-оналар фарзандларини бу спорт турига беришни бошлайди” – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024