Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда 240 оилага йигирма беш донадан жўжа тарқатилди
Иллюстратив фото
Қорақалпоғистон Республикасида 2016 йилда паррандачиликни ривожлантиришга йўналтирилган 4 миллиард 802 миллион сўмлик 45 лойиҳа амалга оширилди, 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилди. Йил давомида барча тоифадаги хўжаликларда 3 миллион 330 мингдан зиёд товуқ парваришланиб, 240 миллион донага яқин тухум етиштирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Амударё туманида умумий қиймати 285 миллион сўмлик 6 лойиҳа амалга оширилди. Натижада қўшимча равишда 19 минг бош парранда боқиш имконияти яратилди ва 28 янги иш ўрни ташкил этилди.
Айни пайтда тумандаги 8 паррандачилик субъектида 600 мингдан зиёд парранда парваришланмоқда. Ўтган йили уларда 9 тонна парҳез гўшт, 185 минг дона тухум ва инкубаторларда минглаб жўжа етиштирилди.
Хабарда айтилишича, ҳар бир оилада парранда бўлишини таъминлаш мақсадида 240 оилага йигирма беш донадан жўжа тарқатилган. Бу аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш билан бирга, дастурхон тўкинлигини таъминлайди.
Мавзуга оид
12:55 / 27.02.2026
Сурхондарёда 18 та паррандачилик комплекси ва 30 та асаларичилик лойиҳаси ишга туширилади
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025