Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон газ экспортини сезиларли оширди
Жорий йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистон 734 млн долларлик газ импорт қилиб, 439 млн долларлик газ экспорт қилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан импорт 31 фоизга камайган бўлса, экспорт 38 фоизга ошди.
Фото: Associated Press
2025 йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистон 438,6 млн долларлик табиий газ экспорт қилди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,2 фоизга кўп.
Табиий газ импорти эса 30,6 фоизга камайиб, 734 млн долларни ташкил этди. Бу – Статистика агентлигининг ташқи савдо шарҳида келтирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2024 йил давомида Россия ва Туркманистондан 1,7 млрд долларлик газ сотиб олган. Бу – 2023 йилга нисбатан 2,4 баробарга, 2022 йилга нисбатан 6 баробарга кўп. Газ экспорти эса 2024 йилда қиймат жиҳатдан 18 фоизга ошиб, 628 млн долларга етган. Табиий газ қанча нархда импорт ва экспорт қилинаётгани “тижорий сир” сифатида очиқланмай келади.
Бундан беш йил олдин расмийлар 2025 йил 1 январдан Ўзбекистон табиий газ экспортини тўхтатиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
16:43 / 23.12.2025
Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти, электр сотиш 58 фоизга ошди – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
23:18 / 22.12.2025
23 декабрда метан қуйиш шохобчалари 6 соат давомида очиқ бўлади — Энергетика вазирлиги
22:57 / 22.12.2025
Фарғонада метан муаммоси: шохобчалар очилмади, вазир ваъда қилган контейнерлардан дарак йўқ
09:56 / 22.12.2025