Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдоси: энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди
2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Ташқи савдода энг юқори улуш Хитой ҳиссасига тўғри келган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 млрд долларга ёки 21,8 фоизга ошган.
Ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт ҳажми 30,9 млрд долларни ташкил этиб (+26,2 фоиз), импорт эса 41,9 млрд долларга етган (+18,7 фоиз).
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон жаҳоннинг 210 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.
Ташқи савдо айланмаси юқори улуши Хитой (20,1 фоиз), Россия (16,2 фоиз), Қозоғистон (6 фоиз), Туркия (3,7 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Умуман олганда, 2025 йилнинг 11 ойида ташқи савдо айланмаси сезиларли ўсиб, экспорт ўсиши импортга нисбатан юқорироқ бўлди. Савдо ҳамкорлари ичида энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келаётгани Ўзбекистон ташқи савдосида ушбу йўналишнинг етакчи ўрин тутаётганини кўрсатади.
Мавзуга оид
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026