Ҳафта давомида иссиқ ҳарорат сақланиб туради
Ҳаво ҳарорати кундузи +25...+30 даража, баъзи жойларда +32 даража бўлади. Кечалари +12...+17 даража бўлиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда 17 сентябр куни асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, дея хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
18 сентябрда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. 19 сентябрда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
20 сентябрда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +25...+30 даража, баъзи жойларда +32 даража бўлади. Кечалари +12...+17 даража бўлиши кутилмоқда.
Шамол ўзгарувчан йўналишда ўртача тезликда эсади, 16 сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 16-17 сентябр ва 19-20 сентябр кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида 17 сентябрда куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади. 18-20 сентябр кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 19 сентябрда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат кечалари +14...+17 даража, кундузи +26...+29 даража бўлади. Шамол ўзгарувчан йўналишда 3-8 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда 12-14 м/с гача кучайиши мумкин.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди
Ўзбекистон | 17:52
-
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
Ўзбекистон | 17:14
-
Конгода кема ҳалокати оқибатида 148 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 17:01
-
Фуқаролик кодексига факторинг тўғрисидаги қоидалар киритилди
Ўзбекистон | 15:59
Мавзуга оид

16:21 / 18.04.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди

12:26 / 18.04.2025
Ҳафта охирида булутли ҳаво бўлиши кутилмоқда

12:35 / 17.04.2025
Айрим ҳудудларда ҳарорат нол даражагача пасаяди. Боғдорлар ва деҳқонлар нима қилиши керак?

13:39 / 14.04.2025