Нукус воқеалари бўйича 22 кишига суд ҳукми эълон қилинди
Қаллиханова, Турданов, Исматуллаев ва Нуратдинов озодликка чиқарилишидан ташқари бунга қадар уй қамоғида бўлган Саламат Калилаев ва Бердақ Генжабаевга нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилинган.
Бугун, 2023 йил 31 январ куни, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июл кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Елубай Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:
Саламат Калилаев Жиноят кодекси (ЖК)нинг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) га асосан дастлабки уй қамоғида ўтирган 6 ой 4 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 2 йил 5 ой 26 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) қўлланилиб, жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланди;
Бердақ Генжебаев ЖКнинг 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми «б» банди, 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 5 йил озодликни чеклаш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида, дастлабки қамоқда сақланган 1 ой 19 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 10 ой 11 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиб, унга нисбатан қўлланган уй қамоғи эҳтиёт чораси бекор қилинди.
Нурлан Султамуратов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 3 йил;
Полат Нурниязов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 4 йил;
Қаҳарман Сейтимов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 5 йил;
Саипназар Калимов билан Арислан Темирханов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, хар бири 6 йилдан;
Полат Шамшетов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 45 (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш), 57-моддалари қўлланилиб, 3 йил мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йил;
Амирбек Адилбеков ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йил;
Бахтияр Кадирбергенов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 7 йил;
Сейдабулла Медетов билан Нурлан Найипов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «а», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, ҳар бири 7 йилдан;
Разбек Бекмуратов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси (ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил;
Султанбек Каипов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил;
Даулетмурат Жиемуратов ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми билан айбсиз деб топилиб, Жиноят-процессуал кодекси (ЖПК)нинг 83-моддаси (реабилитация асослари) 3-бандига асосан оқланиб, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йил;
Байрам Сейтниязов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил;
Аллабай Тоқимбетов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоларига судланди.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланганларга нисбатан тайинланган жазо муддатларини улар қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланиши белгиланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Азамат Нуратдинов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтириган 6 ой 13 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 17 кун;
Аҳмад Исматуллаев ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми билан айбсиз деб топилди ва оқланди, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтириган 6 ой 22 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 8 кун;
Азамат Турданов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми билан айбсиз деб топилди ва оқланди, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 45, 57-моддалари қўлланилиб 3 йил мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 25 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 5 кун озодликни чеклаш жазосига судландилар.
Озодликни чеклаш жазосига судланган А. Нуратдинов, А. Исматуллаев ва А. Турданов суд залида қамоқдан озод қилинди.
Лолагул Қаллиханова ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 24 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 7 йил 5 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.
Даулетмурат Тажимуратов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Шунингдек, судланганлар Д. Тажимуратов, Л. Қаллиханова, А. Турданов, А. Исматуллаев ва Д. Жиемуратовнинг айбидан ЖКнинг 28,104-моддаси 3-қисми «а» банди, судланганлар Р. Бекмуратов билан С. Каиповнинг айбидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «а» банди (ушбу ҳаракатлар ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми билан қамраб олинганлиги сабабли), судланган А. Нуратдиновнинг айбидан ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми «г» банди (қўйилган айблов ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли) чиқарилди.
Бундан ташқари, содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 6,8 миллиард сўмдан ортиқ зарарнинг 256 миллион сўми қопланганлиги инобатга олиниб, қопланмаган 6,5 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарларни судланганлардан солидар тартибда ундириш, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган 228 миллион сўм зарарни судланган Д. Тажимуратовдан ундириш, судланганларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланди.
Мазкур ҳукмдан норози тарафлар Қорақалпоғистон Республикаси суди орқали Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига процессуал қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоятлар беришга, прокурор эса протест билдиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.
Шунингдек, жиноят ишини тергов қилиш давомида йўл қўйилган айрим хато-камчиликларга нисбатан хусусий ажрим чиқарилди.
Мавзуга оид
15:50 / 25.11.2024
Жанубий Кореяда армиядан бўйин товлаш учун атай семирган фуқаро қамалди
17:03 / 16.11.2024
Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди
10:30 / 10.11.2024
Қорақалпоғистонда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди
18:32 / 28.10.2024